Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобил импорт қилишдаги «йилига битта сертификат» чеклови бекор қилинди

Автомобил импорт қилишдаги «йилига битта сертификат» чеклови бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Президентнинг 2026 йил 4 июндаги «Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга биноан, 2029 йил 1 июлга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, қурилиш ишларида фойдаланиладиган махсус техника воситаларини ҳамда лаборатория ва инструментал кўрик асбоб-ускуналарини олиб киришда божхона божи ундирилмайди. Бождан озод этиладиган махсус техника воситалари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, ҳужжат билан «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»га киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан транспорт воситасини импорт қилишда бир йилда бир дона транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилишига доир норма бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг