Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?

Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан, йўл-патрул хизмати инспекторлари боди-камерадан фойдаланган ҳолда ишлашлари белгиланган. Ҳозирда Тошкентда мобил видеокамераларни тест режимида синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Синов давомида камералар турли об-ҳаво шароитларида ва кўринишларда, ҳар хил ҳолатларда ҳамда вазиятларда ишлатиб кўрилади», — дейилади ИИВ ахборотида. Қайд этишларича, синов текширувларида аниқланган камчиликлар камераларни ишлаб чиқарувчиларга етказилади ва бартараф этилади. Шунингдек, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилади.

Боди-камера билан ишлаш жараёнида ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориб, ўзини таништиради ва лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот беради, шунингдек, мобил видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилади ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун ундаги видеоёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

«Боди-камераларнинг ишга туширилиши, биринчи навбатда, шу соҳа вакиллари учун зарур. Чунки камералар орқали вазиятни доимо назорат қилиб туриш имконияти ошади. Назорат кучайтирилган жойда эса тартиб-интизом бўлади. Камералар эса ҳар бир ҳолатни ошкора кўрсатиб беради. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларини Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз», — дейилади вазирлик ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг