Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияликлар самолётдан ҳам учқур машина ишлаб чиқаришди

Италияликлар самолётдан ҳам учқур машина ишлаб чиқаришди

Фото: «YouTube»

Италиянинг электр гиперкари — «Pininfarina Battista» биринчи марта шаҳар йўлларида намойиш этилди. Нархи ҳам (2,6 млн. доллар), тезлиги ҳам (атиги 1,8 сонияда 100 км/соат тезлик) ақлни шоширади. Яъни «итальян» шу пайтгача яратилган бензинли, гибрид ёки электр автомобилларнинг истаганидан анча тезкор.

Супермашина муаллифларининг айтишича, у «F-16» қирувчи самолётидан аввалроқ 300 км/соат тезлик олади. Аккумуляторлари сиғими бир қувват олишда 480 километр масофани босиб ўтиш учун етарли. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, автомобилнинг максимал тезлиги электрон спидометрда 350 км/соат билан чекланган.

Ишлаб чиқарувчилар «Pininfarina Battista»ни GT тоифасидаги энг учқур автомобил бўлади дейишмоқда. Бунга 2 минг от кучига эга электродивигатели билан эришилади. Тезкор қувватлаш технологияси эса аккумуляторларни атиги 40 дақиқада 80 фоизга тўлдириш имконини беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг