Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«СамАвто» заводи 20 йил ичида 34 мингдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарди

«СамАвто» заводи 20 йил ичида 34 мингдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарди

Фото: «Gazeta.uz»

1999 йилнинг мартида биринчи автобус Самарқанд автомобиль заводи конвейеридан чиқарилганди. 20 йил ичида 34 минг донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ҳозирги вақтда «СамАвто» МЧЖда автобусларнинг шаҳар ва шаҳар атрофида ҳаракатланишга мўлжалланган 7 тури, юк ва ихтисослаштирилган автомобилларнинг 36 тадан ортиқ кузовлари турлари ўрнатиладиган шассиларнинг 7 та тури тайёрланади. Завод фаолияти туфайли Ўзбекистон автопарклари шаҳар ва шаҳар атрофи ташишлари учун янги автобуслар билан тўлдирилиб турибди. Фургонлар, самосваллар, коммунал техника, ёнғин ўчириш автомобиллари ва ахлат ташувчи автомобиллар бутун мамлакат бўйича эксплуатация қилинмоқда. Маҳсулот линейкасига ҳам дизель двигателлари билан автомобиллар, ҳам сиқилган табиий газда ишлайдиган модделлар киритилган.

«Самарқанд автомобиль заводининг маҳсулотлари Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия каби мамлакатларда қўлланилишидан фахрланамиз. Нафақат Ўзбекистон, балки хорижда ҳам эксплуатация қилинадиган «SAZLE60» автобуси шахсий моделининг ишлаб чиқилиши корхона ривожланишида муҳим босқич бўлди», — дейди «СамАвто» МЧЖ бош директори Ўлмас Йўлдошев.

Шу йилнинг 16 март куни корхона ўзининг 20 йиллигини нишонлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг