Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди

Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 18 октябрь куни соат 15:00 да Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Афсона МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи-Ўрмонбек автомобиль йўлида айнчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 40 ёшли Ф.Х. «Nexia» русумли автомашинасида Ўрмонбек йўналишида ҳаракатланиб бораётганида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган 53 ёшли А.Ў. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада ҳайдовчи Ф.Х. ва йўловчи 53-ёшли Ж.М. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккила автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг