Андижонда болалар икки бошли илонни тутиб олишди (фото)

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги Райиш кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли икки бошли илонни тутиб олишди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири хабар берди.
Маҳалла фуқаросининг айтишича, у оддий сув илони бўлган. Узунлиги йигирма сантиметрлар атрофида. Кўчада ўйнаб юрган болалар ушлаб олишган.
Болалар уни нобуд қилиб қўйишмаслиги учун илон маҳалладан оқиб ўтувчи Шахрихонсойга қўйиб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter