Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда одамлар бино остида қолиб кетди

Ҳиндистонда одамлар бино остида қолиб кетди

Фото: «Франс Пресс»

Ҳиндистоннинг Мадҳа Прадеш штатидаги Индаур шаҳрида 4 қаватли бинонинг қулаб тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва кўплаб инсонлар харобалар остида қолиб кетган. Бу ҳақда «Риа Новости» «НДТВ» телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълумотларига қараганда, 5 киши бино остида қолиб кетган бўлиши мумкин. 7 киши тан жароҳати олган, шундан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, бинога машина келиб урилган ва натижада бино қулаб тушган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув гуруҳлари етиб келган. Ҳозирда жабрланганларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг