Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус электробус билан тўқнашди

Тошкентда автобус электробус билан тўқнашди

Фото: Telegram/Tashkent_Land

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2-автобус саройи филиалига тегишли «Yutong» газ автобуси ҳамда 18-автобус саройига тегишли «Yutong» электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.

Ҳодиса 2 август куни соат 08:10 атрофида Амир Темур шоҳ кўчасидаги «Юлдуз» бекати яқинида юз берган. 17-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «Yutong» автобуси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бекатда тўхтаб турган 85-сонли йўналишдаги «Yutong» электробусининг орқа қисмига урилган.

Ҳодиса оқибатида 17-сонли автобуснинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олган. Жабрланувчи тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига олиб борилган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган.

ЙТҲ натижасида техник шикастланган ҳар икки автобусни қайта йўналишга чиқариш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг