Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги мебел дўконидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Туркиядаги мебел дўконидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Фото: «РИА Новости»

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 1 январь куни Измир шаҳридаги мебел дўконларидан бирида у ерда ишловчи Ўзбекистон фуқароси А.А.нинг жасади топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда А.А.нинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам беришга тайёр.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг