Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқдаги газ қуйиш шаҳобчаси олдида «Лабо» ёниб кетди

Чирчиқдаги газ қуйиш шаҳобчаси олдида «Лабо» ёниб кетди

Ижтимоий тармоқда Чирчиқ шаҳридаги газ қуйиш шаҳобчаси олдида «Лабо» русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида видео лавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.

Ҳодиса кеча, 2 июн куни соат 14:30 лар атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи 1993 й.т. К.Г. бошқарувида бўлган «Лабо» русумли транспорт воситаси газ қуйиш учун Чирчиқ шаҳридаги «SHIRINA PETROL» MCHJ га қарашли газ қуйиш шаҳобчасига кирган.

Газ қуйиб бўлганидан сўнг, у йўлини давом эттирган ва ёнилғи қуйиш шаҳобчасидан чиқиш жойида автомобилнинг электр қисмларида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган. Ёнғин қисқа фурсатларда бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси техник шикастланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг