Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида яширин туннел топилди

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида яширин туннел топилди

Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжай туманида Ўзбекистон чегараси томон йўналган яширин туннел топилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора маълум қилди.

Хабарда айтилишича, идорага чегара ҳудудида товарларни ноқонуний олиб ўтиш учун туннел қурилаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Тезкор текширув давомида Исҳоқ-Пўлотхон қишлоқ ҳудудининг Чечелик қишлоғи, Мамажонов кўчасида жойлашган ташландиқ уй кўздан кечирилган. У ерда қўшни давлат, яъни Ўзбекистон томон йўналган ерости йўлаги аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, туннел тахминан 12 метр чуқурликда қазилган, унинг кенглиги эса 1,5 метрни ташкил этади.

Ҳозирда Боткен вилояти ички ишлар бошқармасининг тергов хизмати томонидан текширув олиб борилмоқда. Туннел кимлар томонидан ва қандай мақсадда қурилгани аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг