Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг ҳолати яхши, ота-онаси топилди

Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг ҳолати яхши, ота-онаси топилди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда 5 ёшли болани «Матиз» машинаси уриб кетгани ва боланинг ота-онаси бундан бехабарлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. ИИББ матбуот хизмати ушбу хабар юзасидан баёнот бериб ўтди.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ кеча, таҳминан соат 19:20да, Сергели туманидаги Мирзо Турсунзода кўчасида рўй берган. Беш ёшли Р. С. югуриб кўчани кесиб ўтаётган вақтда 26 ёшли ҳайдовчи Баҳром Х. «Матиз» автомобилида уни уриб юборган. Ҳайдовчи дарҳол болани касалхонага етказиб борган. У ҳеч қандай оғир жароҳат олмаган.

Р. С.нинг ота-онаси жамоатчилик ёрдамида топилди ва айни вақтда бола билан бирга. ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳодисани ёритишда ва боланинг ота-онасини топишда иштирок этган блогерлар ва бошқа ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг