Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳакамлик суди раиси қўлга олинди

Тошкентда ҳакамлик суди раиси қўлга олинди

Фото: «kommersant.uz»

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор тумани ҳакамлик суди раиси вазифасини бажарувчи Мавлюда А. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар филиалидаги манбамиз маълум қилди.

Айтилишича, Мавлюда А. фуқаро А.Х. билан тил бириктириб, «Х.Гўзал» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фойдасига «К. бино» МЧЖдан ширкат 13,6 млн. сўм пул ундириб бериш эвазига 3 млн. сўм талаб қилган. Талаб қилган пулдан 750 минг сўмини хизмат хонасида олаётган пайтда далилий ашё билан ушланган.

Айни пайтда Мавлюда А.га нисбатан ЖКнинг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этувчи НОДАВЛАТ орган ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқий институт мамлакатимизда 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонун асосида фаолият юритади. Ташкил этилганига ўн йилдан кўп вақт бўлса-да, мазкур судлар ҳақида аксарият фуқароларда ҳатто тасаввур ҳам йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг