Ўзбекистонда қайси хорижий давлатларнинг корхоналари кўп?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхона фаолият юритмоқда.
Бу мамлакат тарихида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони биринчи марта 20 минглик маррани ортда қолдирганини англатади.
Мавжуд корхоналарнинг 4 611 таси қўшма корхона, 15 891 таси эса тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой 6 060 та корхона билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Россия — 3 454 та ва Туркия — 2 293 та корхона билан қайд этилган.
Шунингдек, Қозоғистон капитали иштирокида 1 307 та, Жанубий Корея иштирокида 725 та, Афғонистон иштирокида 685 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Рейтингнинг кейинги ўринларидан Озарбайжон — 473 та, Тожикистон — 455 та, Бирлашган Араб Амирликлари — 440 та ва Ҳиндистон — 426 та корхона жой олган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter