Ўзбекистонликлар таълим хизматларига 5 ойда 18,8 трлн сўм сарфлади
2026 йил январ–май ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошган.
Таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳаси етакчилик қилди. Унинг улуши жами таълим хизматларининг 44,7 фоизига тенг бўлиб, мазкур йўналиш бозорда энг катта сегмент сифатида қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда таълим хизматлари ҳажми 9,7 трлн сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 1,3 трлн сўм ва Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм билан қайд этилди.
Шунингдек, Андижон вилоятида таълим хизматлари ҳажми 918,9 млрд сўм, Тошкент вилоятида 908,4 млрд сўм, Наманган вилоятида эса 901,3 млрд сўмни ташкил қилди.
Кейинги ўринларда Бухоро вилояти — 799 млрд сўм, Қашқадарё вилояти — 782,2 млрд сўм, Хоразм вилояти — 578,9 млрд сўм, Сурхондарё вилояти — 577,5 млрд сўм ва Қорақалпоғистон Республикаси — 533,2 млрд сўм қайд этилди.
Энг паст кўрсаткичлар Жиззах вилоятида (279,9 млрд сўм), Навоий вилоятида (244,4 млрд сўм) ҳамда Сирдарё вилоятида (192,1 млрд сўм) кузатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter