Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтегаз» Лондонда йирик анжуман ўтказмоқда

«Ўзбекнефтегаз» Лондонда йирик анжуман ўтказмоқда

Ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш ва жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Фото: «uz24.uz»

18-19 апрель кунлари Лондон шаҳрида «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Инвестиция давлат қўмитаси томонидан ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия элчихоналарининг кўмагида ташкил этилган, «Ўзбекистон нефть ва газ соҳасининг инвестицион имконияти» мавзусида Британия-Ўзбекистон давлатларининг илк энергетик форуми ўз ишини бошлади.

Форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон нефть ва газ соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, замонавий технологияларни қўллаш ҳамда халқаро консультантлар иштироки масалаларини ташкил этишни муҳокама қилишдан иборатдир.

Мазкур форумни ўтказиш учун Лондон шаҳри бежиз тайинланмаган. Чунки ҳозирги вақтда Лондон дунёнинг энг йирик молиявий марказларидан бирига айланган бўлиб, аксарият тижорат банклари ва молия институтларининг бош офислари айнан шу ерда жойлашган.

Форумда Буюк Британиянинг савдо ва экспортни рағбатлантириш вазири Баронесса Рона Фэрхэд, шу жумладан тижорат банклари, Буюк Британия. Европа мамлакатларининг иқтисодий сектори, нефть ва газ, халқаро молия институтларининг раҳбарлари таркибидан ташкил топган вакиллар иштирок этишади.

Тадбирда Британия томони Ўзбекистон ҳақида, унинг қулай сармоявий муҳити, Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги айрим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклифларни Британия молия институтлари кредитлари орқали тақдим этади.

Форум доирасида Британия томони Ўзбекистон ҳақида, унинг қулай сармоявий муҳити, Ўзбекистонда нефт ва газ соҳасини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги айрим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклифларни Британия молия институтлари кредитлари орқали тақдим этади.

«Financial Times»нинг расмий матбуот хабарномасида айтилишича, бугунги кунда жадал ривожланаётган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик истеъмол бозори саналади.

Мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларнинг натижасида Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлар натижасида дунёга танилиб, савдо ва инвестициялар учун янги имкониятлар эшигини очади.

Минтақадаги барқарор иқтисодиётга эга бўлган, ресурсларга бой мамлакат бугунги кунда дунёнинг энг катта очиқ майдонига эга олтин қазиб олувчи ўнта энг йирик давлатлардан бири бўлиб, шу билан бирга мис, вольфрам, қўрғошин, рух ва уран каби стратегик муҳим ресурслар захираларига эгадир.

Бу йирик газ ишлаб чиқарувчи (йилига тахминан 60 миллиард кубометр) бўлиб, уни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш бўйича лойиҳаларга фаол сармоя киритади.

Форумнинг бой бизнес дастури 2 та пленар сессия, Б2Б форматида учрашувлар, шунингдек иштирокчи компаниялар тақдимотини ўз ичига олади.

Шунингдек, ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш ва жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Форумнинг асосий тадбирларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) ўртасида Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисидаги 1,25 миллиард фунт стерлингга тенг меморандум имзолаш энг асосий воқеларидан бирига айланади.

Форум мунтазам равишда Лондон ва Ўзбекистонда ўтказилиши, Британия ва Европа компанияларининг таклифига биноан режалаштирилиши кўзда тутилган.

Узоқ муддат мобайнида бундай форумлар бизнес алоқаларни кенгайтириш, янги ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш, шунингдек, молиявий, нефть-газ ва иқтисодий соҳадаги мутахассислар ўртасида турли хил икки томонлама музокаралар ўтказиш учун ноёб имконият яратадиган платформага айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг