Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси вилоят қуёш электростанцияси учун қулай? Шамол электростанцияси қаерда қурилади?

Қайси вилоят қуёш электростанцияси учун қулай? Шамол электростанцияси қаерда қурилади?

Фото: «Google.com»

Ўзбекистонда 18 июлда энергетика соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди.

Кун тартибида электроэнергия секторидаги ислоҳотлар, инвестиция дастурлари ва энергетика соҳасида хусусий секторнинг иштироки масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга юртимизда қуёш ва шамолдан энергия олишни ривожлантириш дастури муҳокама қилинди.

Айни вақтда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Узоқ истиқболда қуёш электростанцияларининг қувватини 2000 МВтга қадар кўтариш режаси бор. 2030 йилга қадар эса 7000 МВтга етказилади.

Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси билан ҳамкорликда қуввати 500 МВт бўлган шамол электростанцияси қурилади. Шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шамол энергетикасини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш учун Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида улкан потенциал борлиги айтилган. Шамол энергетикаси учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида катта имкониятлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг