Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия компанияси Бухорода иссиқлик электр станцияси қуради

Туркия компанияси Бухорода иссиқлик электр станцияси қуради

Туркиянинг Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş. компанияси Бухоро вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қуради. Бу ҳақида «Podrobno» хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Cengiz Holding бошқаруви раиси Мехмет Женгиз ўртасида Тошкентда имзоланган лойиҳага кўра ИЭС қурилади.

– Лойиҳа давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги доирасида амалга оширилади. Қурилиш жойи сифатида эса Бухоро вилояти, Когон туманида Қуйимозор сув омбори яқини танлаб олинган. Иссиқлик электр станцияси табиий газ асосида фаолият юритади ва GE (АҚШ) томонидан ишлаб чиқарилган иккита газ турбинаси ҳамда Siemens (Германия) тайёрлаган битта буғ турбинасидан иборат, – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Бухоро вилоятида 240 МВт кучланишли электр станцияси қурилиши худудда энергияга бўлган эхтиёжни қондириш имконини беради ва узоқ масофадан энергияни олиб келиш билан боғлиқ технологик йўқотишларни камайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва Туркиянинг Yildirim Enerji Holding компанияси шунингдек ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида 900 МВт қувватга эга яна бир ИЭС қуришга келишиб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг