Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди

Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра:

  • Нодирбек Сайфуллаев – маданият вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Жаҳонгир Ахмедов – маданият вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Кинематография агентлиги директори;
  • Одилжон Абдуқаҳоров – маданият вазирининг ўринбосари;
  • Санжар Бобожонов – маданият вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмаси бош инспектори лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Ахмедов, Авазхон Тожиханов, Муроджон Мажидов ва Юсуфжон Усмонов Маданият вазирлигидаги раҳбарлик лавозимларидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг