Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши айтилди
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — анъанавий, яъни хонадонма-хонадон юриб маълумот тўплаш жараёнлари давом этмоқда.
Рўйхатга олиш — кенг кўламли ва катта ҳажмдаги маълумотлар тўпланадиган умуммиллий тадбир бўлиб, барча маълумотлар йиғилгандан кейин уларни қайта ишлаш, текшириш ва таҳлил қилиш маълум вақт талаб қилади. Қайд этилишича, айрим хорижий давлатлар тажрибасида натижалар 2–3 йил мобайнида қайта ишланиб, шундан кейин эълон қилинганини кўриш мумкин.
Бизда эса маълумотларни киритиш жараёнининг ўзидаёқ мантиқий назорат механизми жорий этилгани яъни, реал вақт режимида огоҳлантиришлар орқали хато ва камчиликлар дарҳол тузатиб борилаётгани ҳисобига маълумотларни қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради.
Шу асосда дастлабки натижалар жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний ва тўлиқ таҳлил қилинган расмий маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилиниши режалаштирилган.
Ўз навбатида, аҳолидан, рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиб, ўзи ва оиласи ҳақида тўғри ҳамда тўлиқ маълумот тақдим этишлари сўралмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter