Андижонда 38 млрд сўмдан ошиқ кешбекни талон-торож қилганлар аниқланди
Андижон вилоятида 38,3 млрд сўм маблағлар кешбек сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда фуқаро Ё.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖга бошқа МЧЖлар томонидан 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган.
Улар гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқариб, 94 921 нафар фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга «Soliq Mobile» иловаси орқали кешбек сифатида тўлаб бериб, 38,3 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter