Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугунги об-ҳаво маълумоти

Бугунги об-ҳаво маълумоти

Бугун, 13 апрел куни кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқни, жанубий ва шимолий ҳудудларда 23-28° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 19-21° дарагача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг