Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода автопатруль машиналари кузатув камераси билан жиҳозланди

Бухорода автопатруль машиналари кузатув камераси билан жиҳозланди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси маълум қилишича, патруль-пост хизматига тегишли 30 та автопатруль машиналари замонавий типдаги олд ва орқа кузатув камералари билан жиҳозланган.

Билдирилишича, кузатув камералари кундузги ва тунги хизмат вақтида кўча ва жамоат жойларида, жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирлар жараёнида жамоат тартибини назорат қилишда аҳамият касб этади. Шунингдек, кузатув камералари фуқаролар ва патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида муаммоли вазиятлар келиб чиқишини олдини олишга, шундай ҳолат содир бўлганда вазиятга ойдинлик киритишга мўлжалланган.

Видеотасвирлар 30 кунгача кузатув камералари хотирасида сақланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг