Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Дам олиш кунида бизни қандай  об-ҳаво кутмоқда?

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Тунги ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, кундузи термометр устунчаси 35-37 даражагача, шимолда, жануб ва чўл зонасида 38-40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори.

Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг