Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат! Ўзбекистон бўйлаб рақамли ТВда вақтинчалик узилишлар кузатилади (тўлиқ жадвал)

Диққат! Ўзбекистон бўйлаб рақамли ТВда вақтинчалик узилишлар кузатилади (тўлиқ жадвал)

Фото: «inet.com»

Бугун, 16 июль куни тунгги вақтдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида рақамли ТВ телеканаллари намойиши узилиб қолди. Маълум қилинишича, бугуннинг ўзида ушбу ҳудудда соат 12:00 бошлаб телеканаллар эфири қайта узатила бошланади.

Бунга сабаб, 2018 йилнинг 16 июлидан 14 августгача қадар соат 01:00дан 12:00гача республика бўйлаб режага мувофиқ профилактика ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «UZDIGITAL TV» компаниясидан хабар беришди.

Профилактика муносабати билан телеканалларда намойиш вақтинчалик тўхтатилади.

Республика бўйича тўхталишлар жадваллари билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин:

«UZDIGITAL TV» мамурияти юзага келган ноқулайликлар учун рақамли ТВ фойдаланувчиларидан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг