Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилмоқда, ноқулай об-ҳаво давом этиши мумкин

Электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилмоқда, ноқулай об-ҳаво давом этиши мумкин

Фото: ФВВ

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида куни кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши кузатилаётган кучли шамол оқибатида дарахт шохларининг синиб, ҳаво электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар бўлмоқда.

Хусусан, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида электр энергиясида узилишлар вужудга келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича, 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган. Энг катта талофат кўрган ҳудуд Бухоро вилоятига тўғри келади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан туну кун таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити бугун ҳам республиканинг айрим ҳудудларида давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг