Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредитни бошқа шахс номига ўтказиш тартиби қандай?

Кредитни бошқа шахс номига ўтказиш тартиби қандай?

Фото: Xabar.uz

Қарздор ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиши учун кредиторнинг розилиги шарт. Бу Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасида белгиланган.

Қонунчиликка мувофиқ, кредитор розилигисиз қарзни бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди. Яъни қарз мажбуриятини янги шахс қабул қилиши учун кредитор бу қарорни маъқуллаши лозим.

Шунингдек, янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйиш ҳуқуқига эга.

Қарз бошқа шахсга ўтказилганда кафиллик ва гаров билан боғлиқ муносабатлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Хусусан, агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга розилик билдирмаса, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.

Фуқаролик кодексининг 320-моддасига мувофиқ, оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимдан келиб чиққан қарзни ўтказиш ҳам худди шу шаклда амалга оширилиши керак.

Агар қарз давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган битим билан боғлиқ бўлса, уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг