Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оролбўйи ҳудудларида дарахтлар экилди

Оролбўйи ҳудудларида дарахтлар экилди

2019 йилнинг 16-21 март кунлари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ–4099 сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси» да белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ва Хоразм вилоятида «Оролга мадад» шиори остида хайрия ҳашари тадбирлари ўтказилди.
Ушбу ҳайрия ҳашарларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, АКШнинг «The World Aral Region Charity INC» ЭКО кунгилилар ташкилоти, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғисто Республикаси ҳудудий ташкилотлари, Экоҳаракат Марказий Кенгаши, Ҳалқаро экосан жамғармаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси, Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданият ишлари бошқармалари ҳамда ОАВ вакиллари Мўйноқ туманига ташриф буюришди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, АКШнинг «The World Aral Region Charity INC» ЭКО кўнгилилар ташкилоти томонидан Орол бўйи ҳудуди экологик ҳолатини ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш, экологик таълим тарбияга кўмаклашиш, ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби эзгу мақсадлар йўлида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорликда бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилиб келмоқда, жумладан 2018 йилнинг март ойида Шовот туманидаги мактабларда 2 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш лойиҳаси, шунингдек Урганч, Боғот туманларидаги фермер хўжаликларида сувдан тежаб фойдаланиш мақсадида томчилаб суғориш апаратлари беғараз ёрдам сифатида ўрнатиб берилди.

Заҳарли тузларнинг ҳавога кўтарилишини олдини олишнинг энг мақбул йўли қуриган денгиз ҳудудида шўрга чидамли дарахт кўчатлари   ва саксовуллар экиб ўрмонзорлар барпо этишдир. Давлатимиз раҳбари Мухтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида экологик масалаларга алоҳида тўхталиб: «....Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан  400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган. Бу масалада қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади»,   дея таъкилаб ўтган эдилар. Президентимизнинг ушбу сўзлари Орол экологик фожиасининг таъсирини кўриб, ҳис қилиб юрган ҳар бир ютдошимизнинг  қалбида акс садо берди, ушбу ишга ўз ҳиссасини қўшиш истагини уйғотди.

Маълумки, Ўзбекистон Экологик партияси ва Экоҳаракат фаоллари жорий йилнинг 23 январь куни бевосита Оролбўйи ҳудудига ташриф буюришиб ҳашар орқали йиғилган 500 килограммга яқин саксовул уруғларини етказиб берди. Албатта ушбу амалий акцияларни ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказишда Экопартиянинг фаоллари ташаббус кўрсатишган эдилар.

Бундан ташқари жорий йилнинг 26 январь куни Юртимиз бўйлаб умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. «Юртимизни янада обод қилайлик!» ғояси остида ўтказилган экологик хайрия хашарида юртимиздаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик акциялар ўтказилди. Экологик хайрия хашарларида республика бўйича 5 млн.дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди шундан 52 мингдан ортиғи Ўзбекистон Экологик партияси ва Экоҳаракат фалларидир Энг муҳими экологик ҳашар доирасида тўпланган маблағларнинг асосий қисми Оролбўйида экологик, иқтисодий, ижтимоий вазиятни яхшилашга йўналтирилди.

Жорий йилнинг 16-18 март кунлари амалий тадбирлар доирасида аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 33-сонли, Шовот туманидаги 5-сонли ҳамда Янгиариқ туманидаги 7-сонли мактаб ҳудуди яқинига сув тозалагич аппаратлари АКШнинг «The World Aral Region Charity INC» ЭКО кўнгилилар ташкилоти томонидан беғараз ёрдам сифатида ўрнатиб берилди. Мазкур қурилмада тозаланган сувдан аҳоли бемалол фойдаланишлари учун кенг шароитлар яратилди.

Ушбу мактаблар ҳудудига мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, атрофлари турли чиқиндилардан тозаланди.

Тадбирлар давомида ҳайрия ҳашарининг иштирокчилари Мўйноқ туманида жойлашган 2-сонли мактаб ва тумандаги Маҳаллаларга ташриф буюришиб, ҳудудда «Дўстлик экобоғи»ни барпо этиш бўйича экологик ҳашар ташкил этдилар. Экологик партия фаоллари томонидан олиб келинган 5 минга яқин манзарали ва мевали кўчатлар ўтказилиб, экобоғнинг теварак атрофлари обод қилинди.

Мўйноқ туманига ташриф давомида Оролбўйи ҳудудидаги лойиҳа ва дастурлар тўғрисида хабардорликни оширишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Ўқувчи ёшлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида сўз олганлар Орол экологик муаммосининг салбий таъсири бутун дунёда сезилаётганлиги ва шу боисдан ҳам бу муаммога барҳам беришга жаҳон ҳамжамияти кенг эътибор қаратаётганлиги хусусида атрофлича тўхталдилар. Давра суҳбатида ўқувчилар Орол денгизининг қуришига олиб келган сабаблардан ҳамда Орол фожиаси оқибатлари бартараф этиш, минтақада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда вужудга келган муаммоларга барҳам бериш борасида давлатимиз томонидан юритилаётган оқилона сиёсатдан ўзларининг яхши хабардорликларини намойиш этдилар.

Амалий тадбирлар доирасида олий ўқув юрти талабалари ва мактаб ўқувчилари учун Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган «Амударё» сув хўжалиги иншоотларига экскурсия ташкил этилди. Экскурсияда талаба ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўзлари қизиқган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишиб, кўплаб маълумотларга эга бўлишдилар.

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш мамлакатнинг экологик сиёсатида устуворлик касб этади. Ўзбекистон Экологик партияси «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиорини илгари сурар экан давлатимизнинг экологик сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этишни ўзининг муҳим вазифалари қаторига қўяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг