Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳаракатланишига яна рухсат берилди

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳаракатланишига яна рухсат берилди

Фото: «Spot.uz»

Ўзбекистонда 15 йилдан сўнг, шаҳарлараро автобусларнинг кечаси ҳаракатланишига яна рухсат берилди. Бу ҳақда «Spot» Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб хабар берди.

Ҳужжат орқали 2003 йилдан буён шаҳарлараро автобусларнинг тунги рейсларни амалга оширишига қўйилган тақиқ бекор қилинади.

Бундан ташқари, энди агар туристик автобуслар тегишли хавфсизлик талабларига жавоб берса, колонна ҳамроҳлигидан озод этилади. Хавфсизлик талабларига эса автобусда «GPS» тизими, қоронғуда кўзга ташланувчи махсус рангли чизиқ бўлиши, шунингдек, икки нафар ҳайдовчи ва уларнинг мобил телефони фаол бўлиши кабилар киритилди.

Яна бир ўзгариш шундан иборатки, норматив ҳужжатларга тўлиқ жавоб бермайдиган йўллардан юришда йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий комиссияси томонидан рухсатнома олиш амалиёти ҳам бекор қилинади. Эндиликда республика бўйлаб туристик йўналишларни белгилашда мазкур комиссия билан келишиш шарт эмас. ​

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг