Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туристик бизнес вакиллари халқаро форумга таклиф этилади

Туристик бизнес вакиллари халқаро форумга таклиф этилади

29-ноябр куни Хива шаҳрида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан "Чегарасиз туризм" туризмни ривожлантириш Халқаро форуми ўтказилади. Форумда туризм соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субектлари ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг етакчи компаниялари иштирок этишади. 

Таъкидлаш керакки, халқаро форум кун тартибидан "ЕОИИда туризм: сайёҳлик оқимини жадал тиклаш салоҳияти, истиқболлари ва муаммолари", "Барқарор ва яшил туризм кун тартибидаги ўзаро таъсир", "ЕОИИ мамлакатлари ўртасида йўловчи транспорти алоқаларини кенгайтириш", "Келажак туризми: туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари" каби долзарб масалалар ўрин олган.

Ушбу форумдан кўзланган мақсад ички туризмни сезиларли даражада ривожлантириш боʻйича янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида илмий-техникавий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг