Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтачи туманининг номи мени ўйлантиради, ўзгартирса бўлмайдими?» — Президент

«Пахтачи туманининг номи мени ўйлантиради, ўзгартирса бўлмайдими?» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашида Пахтачи тумани номини яқин келажакда ўзгартириш бўйича таклиф киритди.

«Пахтачи деган ном менга ёқмайди. Нимага Пахтачи, шуни тарихини биладиганлар борми?

Шу туман бўйича тарихчилар тадқиқот ўтказишса яхши бўларди. Бу туманнинг ўз тарихи бор, билиб олганимиз яхши.

Ҳозир жуда шошилмайлик, аммо яқин келажакда шу туман номини бир қайта кўриб чиқсак, ўзгартирсак яхши бўларди. Тегишли мутасаддилар бу топшириқни ёзиб олишсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг