Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Кейинги уч ойда натижа кўрсатмаган банк раҳбарлари лавозимидан озод этилади

Президент: Кейинги уч ойда натижа кўрсатмаган банк раҳбарлари лавозимидан озод этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, мамлакатдаги энг оғир 2 мингта маҳаллада «Долзарб 40 кунлик» доирасида мутлақо янги иш тизими жорий этилган. Ушбу маҳаллаларда ҳокимлар электр, газ, ичимлик суви ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун шахсан масъул бўлади.

Бандлик тизими масъуллари эҳтиёжманд аҳолини ўқитиш, ишга жойлаштириш ва даромадини ошириш бўйича маҳаллаларда манзилли иш олиб боради. Шунингдек, 8 минг 992 та маҳаллада ободонлаштириш, кўчат экиш ва ариқларни тоза сақлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Йиғилишда давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятини кескин танқид қилди. Шу муносабат билан вилоят ва туман банклари раҳбарлари ҳамда маҳалла уюшмалари учун жорий йил синов ва амалий аттестация йили бўлиши таъкидланди.

Президент таъкидлаганидек, кейинги уч ойда аниқ натижа кўрсатган раҳбарлар ўз лавозимида қолади, фаолиятида ўзгариш қилмаганлар эса ишдан озод этилади.

Шунингдек, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳамда ўзгаришларни доимий назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг