Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарёда тарвуз пишди

Фото: Божхона матбуот хизмати

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда «Божхона.уз» хабар бериб ўтди.

Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, иссиқхоналарда уруғни муддатидан аввалроқ экиб, ҳар галгидан барвақт ҳосил йиғиштириб олишга эришди. Асосийси, ушбу маҳсулотлар ички бозордан орттирилиб, четга экспортга чиқарилмоқда.

Чироқчи туманидаги «Gissar Effect» МЧЖда 2018 йил декабрь ойида бир гектар ер майдонидаги иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. Тарвузлар Қозоғистон мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида эса 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

«Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди «Китоб» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу эса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг