Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентлари учун янги низом кучга кирди
Адлия вазирлиги «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низомга мувофиқ, махсус майнинг зонаси фаолиятини ташкил этиш, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини юритиш тартиби белгиланди. Махсус зона ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди белгиланган.
Ҳужжатга кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар мазкур махсус зона резиденти бўлиши мумкин.
Резидентликка аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди. Аризани рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш ҳақидаги қарор уни тақдим этилган кундан эътиборан 30 кун ичида қабул қилинади.
Шунингдек, махсус зонада майнинг фаолиятини амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизимидан электр энергиясидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалдаги тарифга нисбатан икки баробар оширувчи коэффициент асосида ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter