Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик жароҳат олди

Қозоғистондаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик жароҳат олди

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 16 июль куни Олмаота-Тошкент-Термиз трассасида, Туркистон вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида маълум қилинган. 

ЙТҲда микроавтобуснинг 5 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Ҳозирда улардан учтасининг шахси аниқланмоқда. Мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчиси, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган. Тиббий кўрикдан сўнг соғликлари ҳолатининг барқарор эканлиги сабабли ҳамюртларимизга тиббиёт муассасасидан рухсат берилди.

Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг