Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Шавкат Мирзиёев: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда жойларда мажлисбозликка мутлақо чек қўйиш кераклиги, вилоят ва туман ҳокимлари фақат Президент Администрацияси раҳбаридан рухсат олгандан сўнг мажлис ўтказиши, шунда ҳам улар бир соатдан ошмаслиги лозимлиги айтилди. Фақат иқтисодиёт сектори ва солиқ идоралари вакиллари ҳисоботларни тақдим этиш учун чақирилиши таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади. Бир соатдан кўп мажлис қилиш мумкин эмас Ўзбекистонда, — деди Президент.

Сектор раҳбарлари томонидан ёшлар масалалари билан ишлаш борасида аниқланган муаммолар ечими муҳокама қилинди. Дастлаб Фарғона вилояти ва Олтиариқ тумани ҳокимининг ҳисоботлари эшитилди.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, жойлардаги ташкилот раҳбарлари ўз фаолиятини бандлик, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш каби вазифалар асосида ташкил қилиши таъкидланди.

Бунинг учун, барча вилоят, туман ва шаҳарларда маҳаллалар кесимида «ёшлар баланси»ни «маҳаллабай» шакллантириш кераклиги айтилди. Ҳар бир сектор раҳбари ёшларнинг «маҳаллабай» балансини чиқариб, ишларга аниқ ҳисоб-китоб ва илм билан ёндашса натижа бўлиши қайд этилди.

Мутасаддиларга ҳар бир туман, шаҳар, маҳалла кесимида «Ёшлар баланси»ни шакллантириб, электрон базани тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг