Шавкат Мирзиёев кимё саноатини ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишди
Ўзбекистонда саноатни модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада ташкил этилган «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки соҳадаги янги авлод саноат майдонларидан бири сифатида шаклланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 3 февралдаги қарори асосида