Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик қизга икки хонали уй совға қилди

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик қизга икки хонали уй совға қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь, пайшанба куни Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган қашқадарёлик ёшлар билан учрашувда қаршилик психолог қизга 2 хонали уй совға қилган. Бу ҳақда «Tez News» хабар берди.

Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтган.

Хусусан, Қарши туманида яшовчи психолог Шоҳида Жўраева Президентга ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифини билдирган. Президент унинг таклифи маъқул қелганини таъкидлаб, унга шаҳар марказидан 2 хонали уй совға қилинишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 11-12 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари икки кунлик ташриф билан Қашқадарё вилоятига борган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг