Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шу миллатнинг фарзанди сифатида катта ниятим бор — Шавкат Мирзиёев

Шу миллатнинг фарзанди сифатида катта ниятим бор — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари хорижда ишлаётган ҳамюртларимиз ҳақида фикр билдирди.

— Шу миллатнинг фарзанди сифатида энг катта ниятим — чет элда ишлаб юрган одамларимизни қайтариб олиб келиш. Мен президент сифатида шу ишни амалга оширишим керак.

Нима учун тўқсонинчи йилларда Бухородан ҳеч ким Россияга кетиб ишламасди? Чунки шу ернинг ўзида шароит бор эди. Агар биз қўлдан келганча ўша шароитни ярата олсак, ҳамюртларимиз албатта қайтади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг