Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори ўзгарди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори ўзгарди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Turon24» хабар берди.

8 ноябрь куни Термиз шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Раҳматулла Гаппаров, Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига эса Денов тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг