Талабалардан ўрнак олинг, автомобилни тўғри тўхтаган ҳолда қолдиринг
Қонунчиликда Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 10 апрель кунидан бошлаб ҳайдовчилар ўз транспорт воситаларини йўл қисмида бир қатор қилиб ҳаракат қисмига параллель ҳолатда қолдириш зарур.
«Муҳаммад ал-Хоразмий» номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди яқинидаги йўлда ЙПХ инспекторларининг тушунтириш ишлари натижасида ҳайдовчилар ЙҲҚга мувофиқ тўхташмоқда. ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўзлаб беришди.
Барча ҳайдовчилар шундан ўрнак олишлари керак, ҳар доим ва ҳар ерда ўз автомобилларини бир қатор қилиб ҳаракат қисмига параллель ҳолатда қолдиришлари зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter