Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйчи туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ бошлиқлари ишдан олинди

Уйчи туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ бошлиқлари ишдан олинди

Наманган вилояти Уйчи туманида тўртта сектор раҳбарлари – туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман прокурори Бахтиёр Абдураҳимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшан Юсубжонов ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Отахонов эгаллаб турган вазифаларидан озод этилди, деб хабар бермоқда «Namnews.uz».

Маълум қилинишича, «тўртлик» раҳбарлари ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг