Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокимлигининг расмий саҳифаларида маълум қилинди.

Саидов Ботир Озодович Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича  ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б.Саидов 1975 йилнинг 13 августида Боғот туманида туғилган. 1997 йил Урганч Давлат университети, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – агробизнес, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари.

Ботир Саидов бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сабиров Камилжан Эркинович — Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сабиров Камилжан Эркинович Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг