Яна жазирама: ҳафталик об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Июл ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 37-40 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача бўлади. Бу июл ойининг охири учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-3 даражага юқоридир.
Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундузги 38-39 даража атрофида, кечаси 23-25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter