Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина ёки Франция — ким чемпион бўлади? Ғалати рақамлар...

Аргентина ёки Франция — ким чемпион бўлади? Ғалати рақамлар...

Фото: Championat.com

Бугун Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий ўйинига гувоҳ бўламиз. Соат 20:00 дан бошлаб Аргентина ва Франция чемпионлик учун жангга киришади — бошқача таърифлаш мумкин эмас.

Ким чемпион бўлади? Қатардаги турнир кутилмаган натижаларни тортиқ этмоқда, таниқли мутахассислар, ҳатто суперкомпютерни доғда қолдирган ҳисоблар қайд этилди. Шунга қарамасдан, турли рақамлар, қонуниятлар, тасодифлар ёрдамида ғолибни олдиндан аниқлашга уринишлар тўхтаган эмас. Уларнинг айримлари қизиқ, ҳақиқатга яқиндек, эҳтимолки, бугунги ўйинда ҳам исботини топар.

Жамоанинг ғалабаси бош мураббийнинг миллатига боғлиқ

Илк жаҳон чемпинати ўтказилган 1930 йилдан буён турнирни фақат ўз миллатига мансуб мураббий етовидаги терма жамоа ютган. Лионел Скалони — аргентиналик, Дидье Дешам — француз.

FIFA футбол симулятори ЖЧ ғолибини кетма-кет уч марта топган

FIFA симулятори 2010, 2014 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпионатлари ғолибини тўғри топганди: Испания, Германия ва Франция. Симулятор 2022 йилги ғолиб сифатида Аргентинани кўрсатмоқда!

ЖЧ арафасида «Олтин тўп» олган ўйинчиси бор жамоа турнирда мағлубиятга учрайди

Жаҳон чемпионати ўтказилган йилда «Олтин тўп» олган ўйинчининг мамлакати жамоаси мундиалда омадсизликка учрайди. Эҳтимол, Лионел Месси ва Криштиану Роналду учун жаҳон чемпионлиги ҳамон орзулигича қолаётганига сабаб шудир. Агар бу мантиқ Қатарда ҳам ишласа, Франция ютмаслиги керак, амалдаги «Олтин тўп» соҳиби — Карим Бензема.

Чемпион жамоа сафида «Бавария» ёки «Интер» футболчиси бўлиши шарт

1982 йилдан буён таркибида «Бавария» ёки «Интер» футболчиси бор терма жамоа чемпион бўлмоқда. Ким билсин, 2022 йилги мундиалда Бразилия ва Испаниядан шу сабабли омад юз ўгиргандир.

  • Аргентина сафида ҳужумчилар Лаутаро Мартинес ва Хоакин Корреа «Интернационале» футболчилари.
  • Франция таркибида ҳимоячилар Бенжамен Павар, Дайо Упамекано, Люка Эрнандес, яримҳимоячи Кингсли Коман «Бавария футболчилари.

Яна айрим рақамлар

Аргентина ва Франция икки марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Қизиқ факт: ҳар икки терма жамоа илк чемпионликка ўз мамлакати мезбонлик қилган мундиалда эришган: Аргентина — 1978 йили, Франция — 1998 йили.

Катта эҳтимол билан бугунги финал голларга бой бўлади: ҳар икки жамоа кўп гол уриб чемпион бўлган.  

1978 йилги ЖЧ финали

  • Аргентина — Нидерландия — 3:1

1986 йилги ЖЧ финали

  • Аргентина — ГФР — 3:2

1998 йилги ЖЧ финали

  • Бразилия — Франция — 0:3

2018 йилги ЖЧ финали

  • Франция — Хорватия — 4:2

Бразилия — 5, Германия ва Италия — 4, Уругвай, Аргентина ва Франция — 2 мартадан жаҳон чемпиони. Бугунги ҳар қандай натижадан қатъи назар, жаҳоннинг тўртинчи (балки учинчи) энг кучли жамоаси аниқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг