Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадор — Сенегал: Кулибалининг голи африкаликларни плей-оффга олиб чиқди

Эквадор — Сенегал: Кулибалининг голи африкаликларни плей-оффга олиб чиқди

Бугун, 29 ноябрдан Қатардаги жаҳон чемпинатининг ҳал қилувчи 3-тур ўйинларига старт берилди. Майдонга биринчи бўлиб A гуруҳи вакиллари тушишди (ўйинлар бир вақтда бошланди).

Нидерландия Қатар устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига гуруҳ кейинги босқичга чиқди.

Эквадор ва Сенегал ўртасида эса, ҳар икки жамоа деярли тенг имконият ва кучга эгалиги боис, муросасиз кураш кечди.

«Халифа» стадионида ўтган ўйинда аввалига Исмоил Сарр ўн бир метрликни аниқ амалга ошириб, Сенегални ҳисобда ва онлайн жадвалда олдинга олиб чиқди. Бу эквадорликларни қаноатлантирмас эди.

Иккинчи тайм ўрталарида ниҳоят Кайседо гол уриб мувозанатни тиклади: энди Эквадор онлайн жадвалда илгарилади. Бироқ жанубий америкаликларнинг қувончи атиги уч дақиқа давом этди. Кулибали жавоб голини киритди. Ўйин тугашига анча вақт қолаётганига қарамасдан, бошқа гол урилмади. Эквадор турнир билан хайрлашди, иккинчи ўринни эгаллаган Сенегал юришини давом эттиради.

ҚАТАР-2022. A ГУРУҲИ. 3-ТУР

Эквадор — Сенегал — 1:2

Голлар: Мойсес Кайседо (67) — Исмоил Сарр (44, П.), Калиду Кулибали (70)

Эквадор: Галиндес, Пресиадо, Торрес, Инкапиэ, Эступинян, Поросо, Груэсо (Сифуэнтес, 46), Франко (Сармиенто, 46), Кайседо, Плата, Валенсия, Эстрада (Реаско, 64).

Сенегал: Менди, Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс, Менди, Гуйе, Сисс, Ндиай, Дйенг, Сарр, Диа.

Огоҳлантириш: Гуйе (66).

А гуруҳининг якуний жавдвали

Бугун тунда (соат 00:00 да бошланади) B гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади:

  • Эрон — АҚШ
  • Уэлс — Англия

Ушбу гуруҳдан чиққан жамоалар (1-ўрин 2-ўринга қарши) нимчоракда Нидерландия ва Сенегалга рақиб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг