Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Марокаш 3-ўрин учун баҳсда Хорватияга мағлуб бўлди

ЖЧ-2022. Марокаш 3-ўрин учун баҳсда Хорватияга мағлуб бўлди

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун кечган баҳсида Марокаш ва Хорватия майдонга тушди.

Учрашувда учта гол киритилди. Шундан иккитасини хорватлар чиройли тарзда амалга оширишди ва ғалабани ўз томонига оғдира олишди. Дастлаб, жарима тўпидаги чиройли комбинацияни Гвардиол бош билан зарба йўллаб голга айлантирган бўлса, Марокаш ҳам Дарининг голи билан дарҳол жавоб қайтарди.

Биринчи бўлим охирларида Оршич айланма зарбаси билан ғалаба голини киритди.

Хорватия чемпионатнинг бронза медали соҳиби бўлди.

ЖЧ-2022. Хорватия – Марокаш 2:1

Голлар: Йошко Гвардиол (Иван Перишич) 7', Ашраф Дари 9', Мислав Оршич (Марко Ливая) 42'

Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Гвардиол, Перишич, Модрич, Ковачич, Маер (Пашалич, 66), Крамарич (Влашич, 61), Оршич, Ливая (Петкович, 66).

Марокаш – Буну, Ҳакими, Ал-Ямиқ (Амалла, 67), Ашраф Дари (Банун, 64), Аттийят-Алла, Амрабат, Собири (Шоир, 46), Ал-Ханнус (Унаи, 56), Зиёш, Буфаль (Зарури, 64), Ан-Носири.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финали эртага 20:00да Аргентина ва Франция ўртасида кечади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг