Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейруш Эрон терма жамоасидан кетди

Кейруш Эрон терма жамоасидан кетди

Фото: Ftbl.ru

Эрон терма жамоасининг бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқди. Португал мутахассиси жамоа Қатардаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг қарорини эълон қилди.

Кейруш ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида ушбу мурожаатни ёзди: «Йигитлар, азиз дўстлар. Сиз ўз орзуингиз учун курашиб, бор кучингизни сарфласангиз-у, мақсадингизга эриша олмасангиз, бунинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Мен сиз билан фахрланаман, майдонда ва унинг ташқарисида ўзингизни кўрсата олдингиз.

Бу футболи оиласининг бир бўлаги бўлишни ўзим учун илтифот ва шараф деб ҳисоблайман. Барчангиз ҳурматга лойиқсиз. Сизларга бахт, муваффақият, саломатлик тилайман. Раҳмат».

Эслатиб ўтамиз, Эрон 3-турда АҚШга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, уч очко билан гуруҳда қолиб кетди, Англия ва АҚШ кейинги босқичга чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг