Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар-2022. F гуруҳидан Марокаш ва Хорватия нимчоракка йўл олди

Қатар-2022. F гуруҳидан Марокаш ва Хорватия нимчоракка йўл олди

Қатардаги жаҳон чемпионатида F гуруҳида 3-турдан сўнг плей-оффга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Сўнгги турда Марокаш Канадани мағлубиятга учратди, Хорватия ва Белгия ўртасида кечган курашда ҳисоб очилмади.

ЖЧ-2022. F ГУРУҲИ. 3-ТУР

Канада — Марокаш — 1:2

Голлар: Ҳаким Зиёш (4), Юсуф ан-Насири (24), Наиф Агуэрд (40, автогол).

Канада: Борян, Жонстон, Витория, Миллер, Адекугбе (Коне, 61), Осорио (Ларейя, 66), Кэй (Хатчинсон, 60), Дэвис, Хойлетт (Уозерспун, 76), Ларин (Дэвид, 60), Бюкенен.

Марокаш: Буну, Ҳакими (Жабран, 85), Саисс, Агерд, Мазрауи, Амрабат, Собири (Амалла, 65), Унаи (Ал-Ямиқ, 77), Зиёш (Амдалла, 76), Буфал (Абуҳлал, 65), Ан-Насири.

Огоҳлантиришлар: Хойлетт (7), Осорио (27), Адекугбе (45), Витория (84).

Хорватия — Белгия — 0:0

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Ковачич, Брозович, Перишич, Крамарич (Пашалич, 64), Ливая (Петкович, 64).

Белгия: Куртуа, Менье (Азар, 87), Вертонген, Алдервейрелд, Кастан, Дендонкер (Тилеманс, 72), Витцел, Де Брюйне, Карраско (Доку, 72), Мертенс (Лукаку, 46), Троссард (Азар, 59).

Огоҳлантириш: Дендонкер (66).

Гуруҳда бирон марта мағлубиятга учрамаган Марокаш 7 очко билан пешқадам сифатида нимчоракка чиқди. Иккинчи йўлланмани хорватлар қўлга киритишди. Белгия мундиал билан хайрлашди. Канадани 2026 йилги мундиалда мезбон сифатида кўрамиз. 

Якуний жадвал

Марокаш ва Хорватиянинг нимчорак финалдаги рақиблари бугун тунда (соат 00:00 да бошланади) E гуруҳидаги ўйинлардан сўнг маълум бўлади:

  • Япония — Испания
  • Коста-Рика — Германия
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг