Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна аҳоли орасида вирус юқтириш ҳолатлари кўпайди

Тошкентда яна аҳоли орасида вирус юқтириш ҳолатлари кўпайди

2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг